• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 февраля 2021

Тошкентда йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштиришга оид режалар маълум қилинди

3 босқичда амалга ошириладиган ишлар доирасида йўллар ва кўприклар кенгайтирилади, янги қайрилиб олиш жойлари очилади.

683
0
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси

Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва “Kalyon ulastirma” компанияси ҳамкорликда пойтахтда йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва янги йўллар қуришга оид уч босқичда ишларни амалга оширади

Илк босқичда, Тошкентдаги 3 та кўчада қисқа муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади. Булар:

– Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан тушгандан сўнг, Зулфияхоним кўчасига ўтиш учун асосий қатнов қисмидан маҳаллий йўлга янги ўтиш жойини очиш;

– Тошкент халқа автомобил йўлининг 11-километрида (Тўсин бозор қаршисида) 250 метр масофада йўлни кенгайтириш;

–  Ал-Хоразмий – Катта Қаъни кўчалари чорраҳасида айланма ҳаракатни ташкил этиш;

2-босқичда, Тошкент шаҳридаги 3 та кўчанинг транспорт ўтказиш қобилиятини ошириш режалаштирилган. Булар:

– Чоштепа - Янги Сергели кўчалари кесишмасида ўтказувчанликни ошириш мақсадида, кесишмани кенгайтириш (параметрларини ўзгартириш);

– Тошкент халқа автомобил йўли – Самарбону кўчалари кесишмасида маҳаллий йўлни кенгайтириш ҳисобига ўтказувчанликни ошириш;

–  Мустақиллик – Паркент кўчалари кесишмасида яшил ҳудуд ҳисобидан янги йўл очиш режалаштирилган.

3-босқичда, шаҳардаги 6 та кўчада транспорт оқими ўрганилиб, қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган. Булар:

– Юнусобод туманидаги Қорақамиш кўчасини Тошкент халқа автомобил йўли билан боғлаш учун янги йўл қуриш;

– Муқумий – Лутфий – Сеул – Нурафшон кўчалари кесишмаси параметрларини ўзгартириш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

– Тошкент ҳалқа автомобил йўли - Амир Темур кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш.

– Шота Руставели – Миробод - Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида айланма ҳаракатли чорраҳани оддий чорраҳа турига ўтказиш йўли билан ўтказувчанликни ошириш;

– Кичик халқа автомобил йўли бўйлаб “CRAFERS” корхонаси қаршисида янги қайрилиб олиш жойини очиш;

– Сеул – Новза – Бунёдкор кўчалари кесишмасида канал устидаги кўприкни кенгайтириш ҳисобига кесишма ўтказувчанлигини ошириш режалаштирилган.

683
0