• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 6 января 2023

Фарғонада Damas ва Nexia-2 иштирокида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

596
0
Фарғона вилояти ИИБ

Фарғонада Nexia-2 ҳамда Damas автомашиналари тўқнашиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Аниқланишича ушбу ЙТҲ жорий йилнинг 5 январь куни соат 11:00 атрофида содир бўлган. 2001 йилда туғилган фуқаро Р.М бошқарувидаги Nexia-2 автомашинаси 1966 йилда туғилган фуқаро М.Р бошқарувидаги Damas автомобили билан тўқнашиб кетган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Damas ҳайдовчиси М.Р. олган тан жароҳати оқибатида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

596
0