• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
26 февраля 2021

Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказишга рухсат берилди

Мамлакатда 2020 йилнинг 23 мартидан барча турдаги оммавий тадбирлар тўхтатилган эди.

1323
0
t.me/uzexpocentre

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, жорий йилнинг 20 февралидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий мувофиқ равишда Ўзбекистон ҳудудида халқаро кўргазма ва ярмаркалар ўтказишга рухсат этилди.  

Халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ташкил этиш доирасида қуйидаги талаблар белгиланган:

- ташкилотчи республика ҳудудида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилган ҳолда ташкил этилаётган тадбирларнинг барча босқичларида эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаши шарт;

- барча тадбир иштирокчиларидан ҳимоя ниқоби ёки респиратор тақишлари талаб қилинади;

- тадбирга киришда барча иштирокчилар пирометрлар ёрдамида ҳароратни ўлчаш жараёнидан ўтиши талаб этилади, юқори ҳарорат ёки юқумли касалликлар белгилари бўлган шахсларга тадбирда қатнашишга рухсат берилмайди;

- экспозициялар орасидаги масофа кенглиги камида 3 метр бўлиши керак;

- тадбир ўтказиш жойларида шамоллатиш тизимлари кираётган ҳавонинг чиқаётганидан устунлигини таъминлаши керак.

1323
0