• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 марта 2021

Ўндан ортиқ шахсга қасддан ОИВ инфекциясини юқтирган аёл қамоққа олинди

27 ёшли аёл 4 йилдан буён ОИТСга қарши курашиш марказида рўйхатда туриши маълум қилинди.

1627
0
Getty Images

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари ҳамда вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази билан ҳамкорликда ОИВ инфекциясини тарқалишига қарши курашиш борасида олиб борилган тадбирлар давомида қасддан ўндан ортиқ фуқарога ОИВ инфекциясини юқтирган аёл қўлга олинди.

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 1 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда, Когон шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган Х.Д. исмли аёл, 2017 йилнинг 21 декабрь кунидан бошлаб вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олинганига қарамасдан ОИВ инфекциясини бошқа шахсларга қасддан юқтириб келган.

У тегишлича жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан ўзининг ОИВ инфекциясига чалинганлигини била туриб, 2020 йилнинг август ойидан 2021 йилнинг февраль ойига қадар, 10 дан ортиқ фуқаролар билан шаҳарнинг турли жойларида ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлган. Ушбу шахсларга ОИВ инфекциясини қасддан юқтириш ва юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Х.Д.га нисбатан ЖКнинг 113-моддаси (Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ноябрда пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида ОИВга чалинган, интим хизматлар кўрсатаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинганди.

1627
0