• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 11 марта 2021

Тошкентда бир неча ўғирлик содир этган гумондор шахс қидирувга берилди

Олтита ўғирлик жиноятини содир этишда гумондор шахсни топишда аҳолидан ёрдам сўралди.

1105
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахснинг қидирувида аҳолидан ёрдам сўрамоқда.

Гумондор 1993 йилда туғилган Мелиқўзиев Жавоҳир Жаҳонгирович. Муқаддам бир неча маротаба судланган.

У Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманларида олтита ўғирлик жиноятини содир этишда гумон қилинмоқда. Гумондор хонадонларга кириш эшигининг қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, тилла тақинчоқларни ўғирлаган, сўнг уларни “Қўйлиқ” бозорида сотган.  

Пойтахт ИИББ аҳолидан Ж. Мелиқўзиев ҳақида бирор маълумотга эга бўлган ёки унга ўхшаш шахсни кўрганда +998998487577 ёки +998977104994 рақамлари орқали хабар беришларини сўрамоқда.

1105
0