Намангандаги уйларнинг бирида номаълум мавжудотнинг скелети топилди. Бу ҳақда журналист Азиз Абдувалиев ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, жасад топилган жойга олимлар етиб боришган. Улар жасадни ўрганиш билан шуғулланишади.
Маълум бўлишича, хонадон эгаси суякларни иссиқхонасида ерни кавлаётганида топиб олган ва тегишли инспектор ва маҳалла раисларини чақирган.