Янгиҳаёт туманида “Кунлик ишчилар маркази” ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.
Тошкент ҳалқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган марказ ишсиз фуқаролар учун кунлик ва доимий иш топиш учун кўмак беради. Хусусан марказда рўйхатга олиш хонаси, 150 ўринли дам олиш хонаси, 32 ўринли ошхона, 16 ўринли шахмат-шашка ўйинлари, китоб ва газета-журнал мутолаа қилиш учун хоналар ажратилган.
Бундан ташқари, ишчилар шу ернинг ўзида вақтинчалик иш қуролларини ҳам шартнома асосида ижарага олишлари мумкин.