Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида, 22 январь куни соат 19:30 да, Тошкент шаҳрида яшовчи, вақтинча ишсиз, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, 1989 йилда туғилган Ф.Х., ўзига тегишли “Матиз” русумли автомашинасида ЙТҲ содир қилди.
У “Барданкўл-Жумабозор” автомобиль йўлининг 4-километрида автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтаётган пиёда, Юқоричирчиқ туманида яшаган, вақтинча ишламаган, 1958 йилда туғилган, А.Ч.ни уриб юборган.
Оқибатда эса пиёда А.Ч. турли турдаги тан жароҳати олиб воқеа жойининг ўзида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан, Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.