• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 февраля 2018

Бухорода ИИБ ва Прокуратура “валютафуруш”ларни қўлга олди

Тадбир давомида олдин ҳам айнан “валютафурушлик” қилган шахс, такроран ноқонуний ҳаракати давомида қўлга олинди.

2806
0
Бухоро ИИБ

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаменти  ходимлари томонидан тезкор-тадбирлар ўтказилди.

Тезкор ҳаракатлар натижасида, 1988 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси, 28-уй, 12-хонада яшовчи фуқаро Маърупов Баҳрулбек Ботирович, 1992 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, Бухоро шаҳар, Ибн Сино кўчаси 46-уйда яшовчи Файзиев Шамшод Шуҳратович ноқонуний валюта сотаётгани аниқланган.

Улар ҳар бир АҚШ долларини 8220 сўмдан ҳисоблаб, 8700 АҚШ долларини 76 миллион 500 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олиниб, ушбу пуллар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан ҳужжатлар рамийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиниши учун Прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаментига юборилди.

2806
0