• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 июня 2017

Фирибгар алдов йўли билан 25.500 АҚШ долларини қўлга киритди

2015 йилнинг май ойида фирибгар жабрланувчига  “Ипподром” бозоридан дўкон олиб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан ундан 25.500 АҚШ долларини олган.

1941
0
Тошкент Шаҳар ИИББ

Шундан сўнг, фирибгар икки йил давомида турли хил баҳоналар қилиб жабрланувчига пулларини бермай келган. Алдов йўли билан қўлга киритилган пулларни фирибгар ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган эди.

Бундан кейин жабрланувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилди.

Жабрланувчининг аризасига кўра Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан кўп миқдорда қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

1941
0