• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 1 июня 2017

Мирзо-Улуғбек туманида “Матиз” автомашинаси ўғирланди

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Мирзо-Улуғбек тумани, Шўртепа кўчасида қаровсиз қолдирилган “Матиз” русумли автоуловни ўғирлади.

2740
0
Тошкент Шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 29 май куни тахминан соат 11:15 да, номаълум шахс Мирзо-Улуғбек тумани, Шўртепа кўчасида фуқаро Зокир Даминовга тегишли бўлган “Матиз” русумли автоулов қулфланмаган ҳолатда ва калити ўт олдириш қисмида қолдирилганлигидан фойдаланиб, мазкур автоуловни олиб қочган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, автоулов Мирзо-Улуғбек тумани, Мохларойим кўчасида топилиб, мазкур жиноят Дмитрий Александрович Костров томонидан содир этилганлиги аниқланган ҳамда ундан қўлқоплар, автоулов калити ва пульти ашёвий далил сифатида олинган.

Костровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.

2740
0