Президент Қобул шаҳридаги дафн маросими чоғида содир этилган бир нечта портлашлар оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганини қайд этди.
Давлатимиз раҳбари ҳамдардлик мактубида марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди. Жароҳат олганларнинг тез муддатларда соғайиб кетишини тилади.
Дафн маросими чоғида содир этилган бир нечта портлашлар оқибатида 18 киши ҳалок бўлган ва 12 киши жароҳат олган.