• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 мая 2018

Шайхонтоҳур туманида Сайёр суд муҳокамалари ўтказилди (Фото)

Туманда, Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган “Профилактика куни” да, Туман ҳокими, Прокурори ҳам иштирок этишди.

3845
0
UzNews.uz

Ушбу тадбирларда “Кўкча” маҳалла идорасида, фуқаро Хабеев Рамил Бориевичга нисбатан икки фуқарога жинсий алоқа килишлари учун шароит яратиб берганлиги жинояти юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.

Шунингдек, “Чақар” маҳалла ҳудудида Хан Алла Станиславовна сурхондарёлик фуқарони алдаб, “Ж.Корея давлати Хундай компаниясига ишга жойлаштириб қўяман” деб, фирибгарлик қилгани юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, “Шодлик” маҳалласи ҳудудида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари бўйича тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб муҳокама этилди.

Сайёр суд муҳокамаси учун масъул, Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар буйича суд раиси С.Зулунов, Туман ИИО ФМБ Тергов бўлими бошлиғи полковник Д.Х.Мадалиев, 6-сонли ИИБ бошлиги подполковник У.Х.Юлдошев, 3-сонли ИИБ бошлиги майор А.Турсунов ва ҳудудий профилактика инспекторлари ҳамда Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари бўлишди.

3845
0