Ҳужжатга кўра, халқаро пластик карталардаги хорижий валютани сотиш учун жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда, тижорат банкларининг конверсион бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин, деб ёзмоқда norma.uz.
Қайд қилиб ўтамиз, ҳужжатда шунингдек, хорижий валютани конверсион карталар орқали сотиб олиш ҳамда банклардан валюта алмаштириш бўлимлари орқали нақд хорижий валюта сотиб олиш тартибига тузатишлар киритилган.