• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Интересное 17 мая 2017

Регистон майдонида 3D чироқлар шоуси ўтказилди (фото)

15-16 май кунлари Ўзбекистонда “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси бўлиб ўтди.

3036
0

Ўтган икки кун мобайнида Тошкент ва Самарқанд 40та мамлакатдан ташриф буюрган 370 нафар иштирокчилар учун улкан мулоқот марказига айланди. Тадбир давомида олимлар археология, тарих ва амалий санъат соҳаларида эришилган ютуқлар ва янгиликлар билан бўлишишди.

Конгресс якуний натижаларига кўра, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги бўлими раҳбари ва бир қанча тегишли кишилар томонидан, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон илмий жамиятини ташкил қилиш кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси Регистон майдонида 3D-mapping чироқлар шоуси билан якунланди.

3036
0