Бу ҳақда Тошкент прокуратураси бўлим бошлиғи Бобур Деҳқонов 12 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда хабар қилди.
Тошкент юридик коллежи директори лавозимида хизмат қилган Темирова ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Наталья Темирова коллеж ҳудудида содир бўлган натижаси ўлим билан якунланган ҳодиса сабабли директорлик лавозимидан бўшатилган эди.
Қайд қилиб ўтамиз, адлия вазирлиги томонидан ўтказилган текширув давомида Н.Темирова томонидан кадрларни ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйилганлиги ва ишда қолдиришда таъмагирлик ва қонунбузилишлар мавжудлиги маълум бўлган.