• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 мая 2018

“Аҳмадбой” иши тўхтагани йўқ, тергов ва суриштирув давом этмоқда

Фуқароларини пул маблағлари ҳамда мол-мулкларини икки баравар қилиб қайтариш шарти билан олганлиги айтилган “Аҳмадбой" нинг "иш”ида тергов ва суриштирув бормоқда.

4996
0
Ўзбекистон 24

Аҳмадбой Турсунов иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида махсус гуруҳ ташкил қилиниб, тергов ҳамда суриштирув ишлари олиб борилаётгани, пул ёки бошқа қимматбаҳо мол-мулкини бергани айтилган фуқаролар чақирилиб, улардан ариза олинаётгани “UzNews.uz” ишончли манбаси томонидан хабар қилинди.

Жумладан, “UzNews.uz” га маълумот берган манбанинг айтишича, унга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қўнғироқ қилиб, “Аҳмадбой иши” юзасидан саволлар билан мурожаат қилишган. У эса олдинги аризаси бўйича бирон натижа ололмагани ва ёзган аризаси бўйича қўшимча маълумотлари борлигини маълум қилган.

Шундан сўнг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари қўшимча тарзда ёзилган аризани қабул қилиб олишган.

Бу ҳолат юзасидан ҳозирда на ИИВ ва на Бош прокуратура воқеаларнинг ривожи борасида расман маълумот бераётгани йўқ.

“UzNews.uz” мухбири “Аҳмадбой иши” юзасидан журналистик суриштирувни давом эттиради.

4996
0