• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 июня 2017

Ўзбекистонлик Алишер Усмановнинг танловида ғолиб бўлди

Uzbek MDK саҳифасининг администратори Бобур Фозилов 4 нафар ғолибларнинг бири бўлди.

3312
0
Бобур Фозиловнинг иши

Усманов “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзишича, танлов давомида ўн мингдан зиёд пародиялар яратилган. Энг яхши ишларни тадбиркорнинг ёрдамчилари танлашган, яна бир ғолибни эса фойдаланувчиларнинг ўзлари овоз бериш йўли билан танлаб олишган.

Алишер Усманов: “Бу ҳафта мен ғолибни, аниқроғи битта ғолибни танлай олмадим. Мен бирданига учта иштирокчини iPhone билан тақдирлашга қарор қилдим. Шунингдек, iPhone’ни овоз бериш йўли билан танланган ғолиб ҳам олади.”

Тадбиркор иштирокчиларга ўз иқтидорлари билан тақдим қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирди ва танлов давом этаётганини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усманов ва Алексей Навальний ижтимоий тармоқда бир-бирини танқид қилган бир нечта видеомурожаатни тақдим қилишган. Видеороликлар жуда машҳур бўлиб кетди ва натижада тадбиркор танлов эълон қилди. Алишер Усманов ғолибларга iPhone 7 ва автограф қўйилган футболкалар совға қилишни вада қилган.

Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик ғолибнинг иши 10.000 та ишлар орасидан танлаб олинди. Бобур айфонни сотиб пулини болалар уйига беришга вада бермоқда. Қуйида бошқа ғолибларнинг ишлари билан танишишингиз мумкин:

3312
0