Ўтказилган тадбир давомида шу куни соат 19:30 да Оҳангарон туманида яшовчи, бўйдоқ, муқаддам 2004 йилда Оҳангарон тумани ЖИБ суди томонидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, вақтинча ишсиз, 1987 йилда туғилган, Алексей Мусаилов Оҳангарон тумани, Эйвалак қўрғони ҳудудидаги далада текширилган.
Холислар иштирокида гумонланиб текширилганда, унинг ёнидаги оқ қоп ичидан вазни 2,5 килограммга яқин бўлган “марихуана” гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.
Унинг сўзларига кўра, “марихуана” моддасини Алексей Мусаилов ўз истеъмоли учун сақлаганлиги аниқланган.
Бу ҳолат юзасидан Оҳангарон Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис юқорида келтирилган исм-шариф ўзгартирилган.