Бухоро вилоятининг Когон туманида 12 февралга ўтар кечаси Қоракўл тумани Қуввачи қишлоғида яшовчи, “Қўлдош Бўрон” МЧЖ ишчиси, 1979 йилда туғилган Б.Ғайбуллаев Истиқбол МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида Янгиобод қишлоғида яшаган, М. Тоҳировнинг танасини турли жойларига ғишт бўлаги ва темир чойнак билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада М.Тоҳиров воқеа жойида вафот этган. Б.Ғайбуллаев қўлга олинган.