Тошкент шаҳар ИИББнинг берган хабарига кўра, ёнғинларнинг энг каттаси соат 12:35 да Сергели туманидаги Аэропорт ҳудудида содир бўлиб, ёнғин майдони тахминан 200 метр. кв. ташкил қилган.
Ундан ташқари, Бектемир тумани Олтин топган кўчаси 32-уй олдида 200 метр.кв. майдонда ҳам ёнғин содир бўлган. Барча ҳолатларда аланганинг фуқаролар яшаш жойларига ўтиб кетишига йўл қўйилмаган.