• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 ноября 2017

16 ёшли коллеж талабалари уйдан 8 млн. сўм ўғирлашди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида умумий қиймати 8 миллион сўм бўлган буюмлар ва пул ўғирланди.

3070
0
UzNews.uz

UzNews.uz мухбирига ички ишлар органлари ходимларининг хабар беришича, талабалар 5 дона аёллар тилла узуклари, 2 дона эркаклар тилла узуклари, 1 дона аёллар тилла занжири ва 390.000 сўм пулларни ўғирлашган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди(уй-жойга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тергов ҳаракатлари натижасида, ўғрилар Янгийўл туманида яшовчи вояга етмаган, туман “Автотранспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи” 1-босқич талабалари бўлганлиги аниқланди. Талабалар 3-дарсдан қочиб, коллеж орқа томонидан девордан ошиб ўтган ҳолда коллеждан чиқиб кетишган. Улар жабрланувчи эшигини тақиллатиб, уйда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач ўғирликни амалга оширишган.

Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

3070
0