Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабар қилганидек, 26 июнь куни Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийарто Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан келади.
Икки кунлик ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар, Ташқи савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларида, шунингдек Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси раҳбарлари билан ўтказиладиган учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.
Вазир Петер Сийарто Тошкентда Венгрия Элчихонасининг очилиш маросимида иштирок этади.