• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 января 2018

Танасидан 16 та игна топилган фарғоналик чақалоқ ўлмаган, у ҳаёт билан курашмоқда

Тахминларга кўра, кимдир томонидан қасддан чақалоққа зарар етказиш учун тана ташқарисидан тиқилган бўлиши мумкин.

4718
0
facebook

Ижтимоий тармоқлар  ва айрим интернет нашриларида танасидан 16 дона игна топилган фарғоналик 11 ойлик бўлган чақалоқнинг тирик ва шу кичик вужуди билан ҳаёт учун курашаётгани айтилмоқда.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими “UzNews.uz” муъбири саволларига жавоб бераркан, чақалоқнинг вафот этгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз ва нотўғри эканини маълум қилди.

“Ҳозирда чақалоқ оғир аҳволда қолаётган бўлса-да, ҳамон у тирик ва унинг тирик қолишига барчамиз умид қилаяпмиз”, - дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 11 ойлик чақалоқ туну кун шифокорлар шифокорлар назорати бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, чақалоқнинг танасига 16 та дона игна турлича жойлашган бўлиб, игналар чақалоқнинг йўғон ичак қисмида, кўкрак қафасида, умуртқа поғонасида ҳамда юрак остида ҳам борлиги аниқланган.

4718
0