• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 января 2018

“Архитектор-Ҳамкор” МЧЖ раҳбари фуқароларни 264 млн.га cўмга “чўв туширди”

Бухорода фуқароларга уй қуриб беришни ваъда қилиб, уларнинг катта миқдордаги пулларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди.

2701
0
Иллюстрация

Бухоро шаҳар, Ширбудин кўчаси 6-муюлиш 5-уйда яшовчи, нафақадаги Муслима Негматова Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Айрончи қишлоғида яшовчи, “Архитектор-Ҳамкор” хусусий корхонаси раҳбари, 1986 йилда туғилган Эгамов Аслиддин Баҳриддинович уни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, уй қуриб беришни ваъда қилиб, 40 миллион сўм пулларини қўлга киритиб ҳозирга қадар, қайтариб бермасдан келаётганлигини баён қилган.

Мурожаат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида аниқланишича, “Архитектор-Ҳамкор” хусусий корхонаси раҳбари А. Эгамов Муслима Негматова сингари кўплаб фуқароларни алдаб, уларнинг катта миқдордаги пулларини қўлга киритиб, ўз манфаатлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Жумладан, А.Эгамов ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчаси 72/1-уй 82-хонада яшовчи Бахтиёр Худойбердиевга уй-жой қуриб беришини айтиб, унинг 41 миллоион 431 минг сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, Ромитан тумани Ф.Хўжаев кўчаси 32-уй, 10-хонада яшовчи Анвар Азимовга ҳам худди шундай ваъдалар бериб унинг 182 миллион 540 минг сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Бухоро вилояти ИИБнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан А.Эгамовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

2701
0