• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 июня 2017

Яшнобод туманида соҳта прокуратура ходимлари қўлга олинди

Икки нафар фирибгар ўзларини прокуратура ходимлари деб таништириб, пойтахтда истиқомат қилувчи фуқародан 9.600.000 сўм миқдоридаги мол-мулкни олиб қўйишган.

1778
0

2017 йилнинг 29 май куни тахминан соат 13:00 ларда, икки нафар номаълум шахс, Яшнобод тумани ҳудудида, фуқаро Осипов Константин Станиславович бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинага ўтириб, ўзларини прокуратура идоралари ходимлари сифатида таништириб, уни жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан 9.600.000 сўмлик мол-мулкини қўлга киритганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзгадан мулкни беришни талаб қилиш, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

1778
0