• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 декабря 2017

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиб кетиши ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда.

3505
0
fvv.uz

Шанба куни Ўзбекистонда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин. Шамол эсиши секундига 17-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. Якшанба куни эса ҳаво ҳарорати кечаси -5...-10 даража, кундузи -2 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, «Қамчиқ» довонининг А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида қор ёғиши кутилмоқда. Туман тушади, йўлнинг кўриниш чегараси 50-100 метрни ташкил қилиб, йўлда қор уюмлари тўпланиб, яхлаши мумкин. 2-3 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси -12...-17 даражагача, кундузи -7...-12 даражагача бўлади.

Синоптикларнинг тахминига кўра, Ўзбекистонда совуқ ҳаво 7 декабргача сақланиб қолади.

3505
0