• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 апреля 2018

Ўз онасига “ҳижрат” ва “жиҳод”ни тарғиб қилган фуқаро қўлга олинди

Фуқаро онасига “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, “жиҳод” амалларини бажариш ва шаҳидлик мақомига эришиш фикрини илгари сурган.

3793
0
Иллюстрация

Тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган, Тошкент вилояти Зангиота тумани, Алимбува маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган, Шерзод Парпи ўғли Хошимов ўз уйида ўзининг фойдаланувида бўлган “ZTE” русумли уяли телефони орқали интернет орқали юклаб олган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи маърузаларни мунтазам равишда, шу манзилда яшовчи, онаси, уй бекаси, 1971 йилда туғилган, Мухтабар Сарваровна Нозимовага намойиш этиб келгани аниқланган.

У мунтазам равишда “ҳижрат” ва “жиҳод”га чорловчи видеолавҳа ва маърузаларни тинглаб келиши натижасида онги заҳарланиб, 2017 йил 30 октябрь кунига қадар Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтиб, ғайриқонуний фаолият кўрсатаётган “Тавҳид ва Жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти сафига қўшилиб, ташкилот аъзоларининг “жиҳод” амалларини бажариш ва шаҳидлик мақомига эришиш фикрини илгари суриб келган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244,1-моддаси, 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Хошимов Шерзодга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

3793
0