• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 декабря 2017

Тошкентда ёшлардан йирик миқдордаги «Микки Маус»лар партияси олиб қўйилди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бир нечта ёш фуқароларда йирик миқдорда пиротехника буюмлари мавжудлигини аниқлади.

3026
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчасида “Матиз” русумли автомашина текшириш учун тўхтатилганида, автомашинада 1998 йилда туғилган Баҳромов Аваз Анвар ўғли, 1995 йилда туғилган Эргашев Достон Улуғбек ўғли ҳамда ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Тўхтаоҳунов Санжар Аҳмаджон ўғли бўлган.

Автомашина салони текширилган вақтда икки дона сумкалар борлиги, уларнинг ичида 84 блок «Микки Маус», 10 қути «Петарды», 5 дона салют, 3 дона «7-Shot» салюти, 8 дона «Новогодняя ночь» пиротехника буюмлари мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқорида кўрсатиб ўтилган пиротехника буюмлари белгиланган тартибда олиниб, А.А.Баҳромов, Д.У.Эргашев ва С.А.Тўхтаоҳуновларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

3026
0