Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 29 ноябрдаги “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3413 сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан тадбир ўтказилди.
Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Олим Чориқулович Саидов хизмат фаолияти давомида ўзини меҳнатсевар, ташаббускор, топширилган вазифаларни ўз вақтида пухта бажарувчи, шахсий таркиб ўртасида ўрнак бўлган Бекобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси катта лейтенант Нишонов Элдоржон Музаффар ўғли, Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирув гуруҳининг суриштирувчиси лейтенант Раимов Ихтиёр Холмат ўғли, Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирув бўлинмаси суриштирувчиси лейтенант Сапарбаев Жавохир Нодир ўғли ва Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси лейтенант Турсунбаев Фахриёр Дониёр ўғлининг яшаш уйларига ташриф буюрди.
Жисмонан ва маънан соғлом, ориятли, она юрти, ҳалқи учун жонини ҳам фидо қиладиган, одобли, интизомли, келгуси ҳаётини халқ осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишдек шарафли касбга бағишлаган мард, жасур ўғлонни тарбиялаб, вояга етказганлиги учун уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик изҳор этилиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.