Аввалроқ, 2017 йил 14 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Оқсой кўчасида қаровсиз қолдирилган М.Маъруфходжаевага тегишли бўлган «Тоyota Land Cruiser», русумли автомашинасида ўғирлик содир бўлгани ҳақида хабар қилган эдик.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор тумани Бешқўрғон кўчаси 21-уй 59-хонада яшовчи, муқаддам судланган, 1995 йилда туғилган Ш. Абдуллажонов ва ўзининг туғишган, вояга етмаган укаси билан содир этганликлари аниқланиб, Ш.Абдуллажонов қўлга олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.