• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 сентября 2017

Ички ишлар органи ходими пора олаётганда ушланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ички ишлар органи ходими пора олаётганда ушланди.

4666
0
Тошкент вилояти прокуратураси

Зангиота туманидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган маҳкума Ш.Хатамова (1970 й.т. ) вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза билан мурожаат қилиб, мазкур муассаса ходими ундан жазони ўташ давомида енгил шарт-шароитлар яратиш эвазига пора талаб қилаётганлигини билдирган.

Ариза асосида ўтказилган тезкор-тергов тадбир давомида Тошкент вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 14-сонли жазони ижро этиш колонияси ходими М.Исакжанов (1988 й.т.) ариза муаллифининг қизи З.Ибрагимовадан 1 млн. сўм ва 200 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтда ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан М.Исакжановга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

4666
0