22 ва 23 февраль кунлари айрим хорижий ҳамда маҳаллий ОАВларда "Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров 22 февраль куни ҳибсга олиниб, тергов қилинаётгани" ҳақида хабарлар тарқалган эди.
UzNews.uz мухбирига Бош прокуратурадаги манбанинг хабар беришича, Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров ҳибсга олинмаган ва у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов қилинмаяпти. Тарқалган хабарлар ҳақиқат эмас.
Эслатиб ўтамиз, Рашид Қодиров Ўзбекистоннинг Бош прокурори лавозимида 2000-2015 йилларда фаолият юритган.