• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 мая 2018

Тошкентда “валютафуруш”ларга қарши қарши тадбирлар ўтказилди (Видео)

Бош Прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорлигида ноқонуний валюта савдосига қарши тадбирлар ўтказилди.

3536
0
Узбекистан 24

Жумладан, Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ходимлари ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 20 минг АҚШ долларини харидорга 162 миллион 400 минг сўмга сотилаётган ҳолатини фош этишди.

Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари эса 6 минг 600 АҚШ долларини 54 миллион 780 минг сўмга сотилаётгани ҳолатини аниқлади.

Чилонзор туман бўлими эса, 4 та фуқаро олдиндан тил бириктириб, 20 минг АҚШ долларини харидорга 164 миллион сўмга сотгани ҳолатини аниқлади. Шунингдек, бўлим ходимлари яна бир ноқонуний фаолиятга чек қўйишди. 9 минг 200 АҚШ доллари 74 миллион 796 минг сўмга сотилган ҳолат фош этилган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3536
0