Шунингдек, Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокамага қўйилган Лойиҳада инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш принциплари ва қўллаб-қувватлаш шакллари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳам назарда тутилган.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокамага қўйилган лойиҳалар бўйича берилган таклифлар кўриб чиқилиши шарт.