Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб қўйиш учун имконият беради. Ўзбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга қарши сафардаги ўйини ҳамда 5 сентябрь куни Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинларига жамоани Самвел Бабаян тайёрлайди.
Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири бўйича қарор 5 сентябрда Корея билан Тошкентдаги ўйиндан кейин қабул қилинади.