• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 февраля 2018

Андижондаги ёнғинда бир ёшли бола вафот этди, икки киши жароҳатланди

Газолин суюқлигининг электр иситиш печи устига қўйилгани оқибатида келиб чиққан ёнғинда хонадон буткул ёниб кетди, бир иши куйиш натижасида вафот этди.

2642
0
Sputnik

2018 йилнинг 21 февраль куни соат тахминан 17.16да Андижон вилоятининг Марҳамат тумани “Мингтепа” МФЙ Олмазор кўчаси 1-уйда яшовчи М.Мамараҳимованинг уйида ёнғин келиб чиқади.

Хонадон соҳибаси билан бирга яшайдиган келини И.Муротова электр иситиш печи устида қайнаб турган темир чойнак ичига газолин суюқлигини сув деб ўйлаб, қуйиб юборган.

Натижада хонадаги 5 л. елим идишда сақланаётган газолин суюқлигидан сизиб чиқиб, хонага тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлиб, ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв.м. майдонида томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб, зарар кўрган. Ёнғин ўчириш вақтида И.Муротованинг 2017 йилда туғилган ўғли куйиш жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. М.Мамараҳимова билан бирга яшовчи 2011 йилда туғилган қизи ва келини И.Муротовалар куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар.

2642
0