Учрашувда Ўзбекистон билан ИТБ ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, томонлар ижтимоий-иқтисодий йўналишдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида кенг кўламли ҳамкорлик қилаётгани таъкидланди.
Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи ҳузурида инсоният тараққиётига беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослашган халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил этишда ИТБнинг иштироки юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг келгусидаги алоқаларини янада ривожлантиришга доир бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки ўртасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини тузиш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.