• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Культура 14 января 2018

Янги рекорд: сурхондарёликлар 8 тонна ош тайёрлашди (Фото)

Сурхондарёлик 46 нафар ошпаз оғирлиги деярли 8 тонна бўлган ош тайёрлаб, дунёдаги энг катта ош рекордини янгилашди.

9564
0
Facebook/Elnurbek Abray

Бугун, 14 январь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги ошпазлар оғирлиги 8 тонна бўлган ош тайёрлашди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Ош тайёрлаш учун 8.8 тонналик қозон Тошкентдан олиб борилган бўлиб, маҳаллий ошпазлар ушбу акцияни Ватан ҳимоячилари кунига бағишлашди.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Гиннес рекордлар китобининг вакиллари "Ўзбегим" анъанавий маданият фестивалида дунёдаги энг катта ошни рўйхатга олишган. Ошнинг соф оғирлиги 7360 килограммни ташкил қилган.

9564
0