1968 йилда туғилган эркак киши, ҳушёр ҳолатда “Нексия” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1991 йилда туғилган маст ҳолатдаги ҳайдовчи бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган. Мазкур тўқнашув натижасида “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.