2017 йил 2 июндан 25 августгача Самарқанд-Тошкент-Остона йўналишида янги 451/452 сонли поезд ҳаракатланиши бошланади.
Поезд Самарқанддан ҳар жума кунлари соат 03:46 да жўнаб кетади ва Тошкентга соат 08:20 да етиб келади.
Остонадан эса рейслар Қозоғистон вақти билан соат 19:16 да шанба кунлари амалга оширилади.
UzNews.uz муҳбирига берилган хабарга кўра, ушбу йўналиш бўйича чипталар ҳали сотувга чиқарилмаган.