• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 21 июня 2017

“Пахтакор” ФКга янги Бош мураббий тайинланди

Грузиялик Шота Юстинович Арвеладзе пойтахтнинг “Пахтакор” ФК Бош мураббийи этиб тайинланди.

2510
0

Ушбу маълумотни UzNews.uz’нинг клубдаги тегишли манбаалари тасдиқлашди.

44 ёшли Шота Арвеладзе “Мартве”, “Трабзонспор”, “Аякс”, “Рейнджерс”, “Леванте” ва яна бир неча жамоалар учун ўйнаган.

Арвеладзе АЗ клуби мураббийи Луи ван Галанинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2010-2012 йилларда Туркиянинг “Кайсериспор” жамоаси Бош мураббийи, 2012-2015 йилларда “Қосимпошо” жамоаси мураббийи бўлган. 2016 йилнинг июнидан Тель-Авивнинг “Маккаби” жамоасини бошқарган ва 2017 йилнинг 5 январь санасида жамоани тарк этган.

Бундан ташқари, “Пахтакор” ФК 30 ёшли ҳимоячи Марко Симич билан шартнома имзолади.

Бош мураббийни тайинлаш ва янги ўйинчи билан шартнома тузилишининг расмий маросими 23 июнь куни соат 18:00 да “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

2510
0