• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Интересное 14 июля 2021

Косонсойда сел нима сабабдан келгани маълум бўлди

Шунингдек, Ўзбекистоннинг яна уч вилоятида сел келиши мумкинлиги айтилди.

2936
0
Наманган вилояти ҳокимлиги

13 июль куни Наманган вилоятидаги “Косонсой” сойига кучли сел келган ва натижада 8 нафар фуқаро вафот этиб, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олганди. Гидромeтeорология хизмати маркази сел келиши сабабларини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 13 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Оқсув ва Олабуқа туманларида маҳаллий вақт 12:35 ва 13:25 оралиғида кучли жала ёмғилар ёғиб ўтди. Бунинг натижасида, кучли жала ёмғирлар Оқсув тумани ва Наманган вилояти Косонсой туманидан оқиб ўтувчи “Косонсой’’ сойида сел оқимини ҳосил қилди.

Шунингдек, Косонсой туманининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли жала ёмғирлари ва дўл ҳодисаси кузатилди. Ўртача ҳисобда дўл диаметри 1 см ни ташкил этди.

Маълумот берилишича, 2021 йил 13 июль куни қўшни Қирғизистон ҳудудларида кузатилган кучли жала ёмғирлар ҳисобига шаклланган “Косонсой” сойидаги сел ҳодисалари олдинлари туманнинг бошқа сойларида ҳам тез-тез такрорланган.

13 июль кунидаги Косонсой сойидан максимал 60 м³/с миқдордаги сел-сув тошқиини ўтган. Бу "Косонсой" сойи учун максимал миқдор эмас. "Косонсой" сойида сел ҳодисалари 1878 йилдан бошлаб рўйхатга олиб келинади. Сойда сел ҳодисалари асосан апрель-июль ойларида ҳосил бўлади. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Унга кўра, кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

2936
0