Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарорда айтиб ўтилган.
Аҳадбек Ҳайдаров ижтимоий соҳа, илм-фан, бошқарув органларини молиялаштириш масалаларини ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси фаолиятини назорат қилади, деб хабар қилди молия вазирлигининг матбуот хизмати.
Аввалроқ, Аҳадбек Ҳайдаров “Микрокредитбанк” ОАТБ бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.