• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 января 2018

Тошкентда ҳайдовчилар пиёдаларни уриб юбориб, қочиб кетишмоқда

Бир кун ичида, пиёдаларни уриб юборган уч нафар ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетди.

2958
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг “UzNews.uz” интернет нашрига маълум қилишича, 8 январь куни 5 та туманида, яъни Яшнобод, Сергели, Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳурда жами 8 та ЙТҲ содир бўлган ва ушбу ҳолат натижасида 9 нафар киши жабрланган.

ЙҲХБси хабарига кўра, шу куни соат 9:30да Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидаги 1-уй қаршисида, ҳайдовчи ўз машинасида 64 ёшли аёлни уриб юборади. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ушбу ЙТҲ ҳақида Ички ишлар идораларини хабардор қилиш ўрнига ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетади. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан тезкор қидирув ва суриштирув ишларини олиб бораяпти.

Шунингдек, 8 январь куни Юнусобод тумани 13-мавзе 34-уй қаршисида номаълум ҳайдовчи пиёдани уриб юборади ва пиёданинг оёқ қисмига шикаст етганига қарамай воқеа жойидан кетиб қолади.

Сергели тумани Қумариқ кўчасида ҳам ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан воқеа жойидан ғойиб бўлади.

Олмазор туманида эса соат 19:45да Дамас автомашина ҳайдовчиси 2012 йилда туғилган, Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчисини уриб юборди. Ҳайдовчи воқеа жойини тарк этмасдан, вояга етмаган болага ёрдам кўрсатилишига эришади ва жабрланувчи Тошкент тиббиёт академисига олиб борилиб, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.

2958
0