• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 июня 2017

Шавкат Мирзиёев Германия Президентига ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга Германиянинг собиқ Федерал канцлери Гельмут Коль вафот этганлиги муносабати билан мактуб йўллади.

1327
0
РИА-новости

Давлатимиз раҳбари мактубида шундай дейилади:  “Жаноб Коль бизнинг хотирамизда жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг атоқли давлат арбоби сифатида қолади.  Унинг номи билан Германиянинг бирлашиши ва Европа Иттифоқининг яралиши каби жаҳон тарихидаги муҳим сиёсий воқеалар чамбарчас боғлиқ.

У, шунингдек,  давлатларимиз ва халқларимиз ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ва дўстона алоқалар ўрнатилиши ва ривожланишида катта ҳисса қўшган.

Менинг таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда жаноб Колнинг оила аъзолари ва яқинларига,  бутун Германия халқига самимий ҳамдардлик сўзларимни етказишингизни сўрайман".

1327
0