• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 сентября 2017

Йирик ЙТҲ 6 нафар кишини ҳаётдан олиб кетди

6 сентябрь куни Янгийўл тумани ҳудудида 6 нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар қилинмоқда Тошкент вилояти прокуратураси сайтида.

3052
0
Google Maps

Хусусан, 6 сентябрь куни Тошкент - Термиз автомобиль йўлининг 832 км.да NEXIA автомашинаси ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита NEXIA автомашиналари билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида 6 нафар шахс, шу жумладан бир нафар вояга етмаган воқеа жойида вафот этишган. Яна 6 нафар шахс турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3052
0