“Санкт-Петербург – Қарши” йўналишидаги 640-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Қарши тумани Янгиобод қишлоғида истиқомат қилувчи аёл белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, унга тегишли телефон хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 31 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, айнан шу йўналишда учиб келган Сурхондарё вилояти Термиз туманида истиқомат қилувчи аёл ҳам қўл юклари холислар иштирокида йўловчи божхона декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилганда, декларацияда кўрсатилган телефон ва унга ўрнатилган хотира картасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 72 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа сақлаб келингани маълум бўлган.
Фуқароларга 449 минг 325 сўмдан жарима жазолари тайинланиб, телефонлари олиб қўйилган.