• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 августа 2017

"Кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади" - Президент

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган видеоселектор ниҳоясига етди.

3086
0
t.me/shmirziyoyev

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудларда мудофаа тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Президентимиз ҳарбий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, олий ҳарбий билим юртларига ёшларни тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратди.

"Билимли, салоҳиятли ҳарбий кадрларни тайёрлашни қуйидан бошлашимиз керак, деди Шавкат Мирзиёев. Бунинг учун 29 академик лицей фаолияти йўлга қўйилади. Бу лицейлар бошқа лицейлардан тубдан фарқ қилиши лозим. Ушбу даргоҳ ўқувчиларини дунёқараши кенг, жисмонан бақувват, ақлан етук инсонлар этиб тарбиялаш лозим. Бу соҳа учун маблағ аямаймиз. Кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади".

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, бунда анъанавийликдан қочиш, уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

3086
0