• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 мая 2017

Ўзбекистон делегацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессиясида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этмоқда.

2168
0

Шу йилнинг 22-май куни ЖССТнинг юқори органи ҳисобланувчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70-сессияси очилди. Унда 194 та аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда.

Ҳар йили ЖССТга аъзо давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича раҳбарлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессиясида иштирок этиш учун Женевага ташриф буюради. Сессия давомида иштирокчилар ЖССТ фаолиятини кўриб чиқиб, ўз олдига янги мақсад ва вазифалар қўяди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг бу йилги сессиясида соғлиқни сақлаш соҳасига доир мураккаб масалалар ва уларнинг ечимига доир чора-тадбирлар кўрилмоқда.

22-май куни сессиянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида, яъни 23-май куни ЖССТга аъзо давлатлар Ташкилотга янги Бош директор сайлаши кутилмоқда.

2168
0